Шомуродов ва Файзуллаевнинг жамоасига янги мураббий тайинланди
Спорт
−
15 Сентябрь 8383 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп сурадиган Истанбулнинг “Башакшеҳир” жамоаси 37 ёшли мураббий Нури Шаҳин билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Фотиҳ Терим” стадионида ўтказилган имзо чекиш маросимида клуб президенти Гўксел Кумушдағ ва янги бош мураббий Нури Шаҳин иштирок этган. Шаҳин маросимда Истанбул клуби билан 2028 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чеккан.
“Мақсадимизда ҳар доим “кучли тўртлик” бор. Мураббийимиз – бизнинг фарзандимиз, лекин халқаро футбол мутахассиси. Мақсадимиз ҳар доим Европа бўлган. Биз бу Европа мақсадидан ҳеч қачон воз кечмадик. Бизнинг ДНКмизда Европа бор. Мураббийимиз Нури Шаҳин билан бутун жамоа, ижроия қўмитаси бирлашади ва мавсум охирида мақсадимизга эришишни хоҳлаймиз”, дейди жамоа президенти Гўксел Кумушдағ.
Маълумот учун, 37 ёшли Шаҳин 2021 йилдан 2023 йилгача Туркиянинг “ Антальяспор” клубида бош мураббий бўлган. 2024 йилнинг июнь ойида Дортмунднинг “Боруссия” жамоасида иш бошлаган. 2025 йилнинг январида эса кетма-кет тўртта мағлубиятдан сўнг ўз лавозимидан бўшатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Башакшеҳир” жамоаси бош мураббий Чағдаш Атан билан ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь