Швейцария илонлар сабаб янги машғулот базаси қидирмоқда

Спорт

image

2026 йилги Жаҳон чемпионати учун АҚШнинг Калифорния штати Сан-Диего шаҳрига жойлашган Швейцария терма жамоаси илонлар сабаб шошилинч равишда янги қароргоҳ қидирмоқда. Бу ҳақда “The Touchline” нашри хабар берди. 

Бунга жамоа меҳмонхонаси яқинида заҳарли илонлар топилгани сабаб бўлган. Швейцария футбол ассоциацияси футболчилар ва жамоа ходимларини “илонлар ҳудуди”дан узоқ юриш ҳақида огоҳлантирган. Ҳатто хавфли ҳудуд жойлашуви махсус харитада ҳам кўрсатилган.

Қайд этилишича, Сан-Диего округи илонлар энг кўп учрайдиган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Минтақада яшайдиган илонларнинг тўрт тури заҳарли саналади.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Швейцария терма жамоаси Канада, Босния ва Герцеговина ҳамда Қатар терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Жамоа мундиалдаги илк учрашувини жорий йилнинг 13 июнидан 14 июнига ўтар кечаси Қатар терма жамоасига қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида майдонларнинг сифатсизлиги сабаб Мексикадаги машғулот базасини ўзгартиришга қарор қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Швейцария Калифорния

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг