Суд Гарвардга хорижлик талабаларни қабул қилишга рухсат берди

Олам

image

АҚШнинг Бостон федерал суди Президент Дональд Трампнинг Гарвард университетига чет эллик талабаларни қабул қилишни тақиқлаш ҳақидаги қарорини номаълум муддатга блоклади. Собиқ президент Барак Обама томонидан тайинланган судья Эллисон Берроуз кеча, 29 май куни шундай қарор чиқарди.

Берроузнинг қайд этишича, бундай қарор “статус-квони сақлаб қолиш”га ёрдам беради. Бироқ иш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилингани йўқ

Шундай қилиб, Оқ уй университетга Талабалар ва алмашинувчилар дастурини (Student and Exchange Visitor Program (SEVP) амалга оширишга рухсат берган сертификатни ҳали бекор қила олмайди.

22 май куни АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Гарвард университетини “зўравонлик, антисемитизмни рағбатлантириш ва Хитой Коммунистик партияси билан мувофиқлаштиришда” айблаб, SEVP сертификатини бекор қилишни буюрди. Эртаси куни Гарвард Массачусетс штатидаги федерал судга Трамп маъмуриятига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тақиққа эътироз билдирди. Ўша куни судья Берроуз Оқ уйни университетнинг SEVP сертификатини бекор қилишини вақтинча тўсиб қўйди.

27 май куни “Politico” нашри таҳририят қўлга киритган ҳужжатга таяниб, Дональд Трамп маъмурияти абитуриентларнинг ижтимоий тармоқларини текширишни кенгайтириш масаласини кўриб чиқаётгани сабабли, АҚШда талабалик визалари учун янги интервьюларни тўхтатиб қўйишни буюргани ҳақида хабар берди. Журналистларнинг сўзларига кўра, Оқ уй мумкин бўлган чора сифатида АҚШда ўқишни хоҳловчиларнинг ижтимоий тармоқларини мажбурий текширишни кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, бу мавжуд чора-тадбирларнинг “сезиларли даражада кенгайиши” бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Гарвард

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг