Сунъий интеллект даврида АКТ инфратузилмаси

Бизнес

image

Huawei IP & Ocean & OptiX клубларининг йиғилишини ўтказди

2025 йил 21 ноябрь куни Huawei компанияси “IP & Ocean & OptiX Club” уч клуби йиғилишини ўтказди. Ушбу тадбир давлат ва корпоратив сектор вакиллари, ҳамкорлар ҳамда ICT соҳасининг етакчи мутахассисларини бирлаштириб, корпоратив тармоқларни яратиш, маълумотларни сақлаш тизимлари, корпоратив ҳамкорликни таъминлаш ва кампусларни рақамлаштириш, шунингдек, сунъий интеллект даврида инфратузилма учун ниҳоятда зарур бўлган оптик ечимлар каби илғор технологияларни муҳокама қилишга қаратилди. Тадбир давомида “100-person ICT Excellence Program” таълим ташаббуси доирасида ўзини намоён этган ICT соҳасининг энг иқтидорли мутахассислари тақдирланди.

“Huawei клубининг ҳамкорлар ва мижозлар билан учрашувларини ўтказиш яхши анъанага айланган. Бу ерда биз турли инновацион ечимлар ва янги технологияларни муҳокама қила оламиз. Бугунги тадбирнинг мавзуси кампус тармоқлари ва уларнинг хавфсизлиги, маълумотларни сақлаш тизимлари ҳамда сунъий интеллект асосидаги ечимларга бағишланган. Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантиришга катта эътибор қаратиллаётганини инобатга олган ҳолда, бу ечимлар таълим, соғлиқни сақлаш, транспорт ва банк сектори, тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқакўплаб соҳалар учун айниса фойдали бўлади”, деди Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги ICT ечимлар архитектори Решат Болтаев.

Тадбир Тошкентдаги Huawei офисида клуб иштирокчиларини, шунингдек, Марказий Осиёнинг қўшни мамлакатларидан онлайн қатнашган меҳмонларни “Innovations never stop” (“Инновациялар ҳеч қачон тўхтамайди”) умумий мавзуси остида бирлаштирди. Huawei компаниясининг экспертлари ва спикерлари сунъий интеллект ривожланиш даврида иқтисодиётнинг турли соҳаларида юқори сифатли инфратузилма асосини яратиш учун Huawei ечимларининг техник хусусиятлари ва қўлланиш сценарийларига алоҳида эътибор қаратдилар. Шунингдек, Huawei компаниясининг корпоратив маълумот узатиш тармоқлари сегментида Gartner® Magic Quadrant™ 2025 рейтингда кетма-кет уч йил давомида етакчилик қилгани , корпоратив даражадаги маълумот сақлаш платформалари бўйича етакчи экани,  ҳамда IDC MarketScape (US52995625, 2025 йил сентябрь) тадқиқотида юқори баҳоланган Huawei видеоконференция тизимларининг афзалликлари ҳам таъкидлаб ўтилди.

Корпоратив сектор учун ечимлар бўлимининг маркетинг бўйича директор ўринбосари Цун Сзян (Cong Jian) йиғилишни очиб, компания ютуқлари ва уларнинг эътироф этилиши доимий илмий-тадқиқот фаолиятига киритилаётган инвестицияларнисиз, шунингдек, мижозлар ва ҳамкорларнинг ўзаро қўллаб-қувватлашисиз имконсиз бўлишини таъкидлади. 

“Биз ҳамкорларимиз ва мижозларимиз билан ҳамкорликни давом эттириб, Рақамли Ўзбекистон ривожи учун илғор ечимлар ва маҳсулотларни тақдим этишда давом этамиз. Инновациялар орқали турли соҳа ва тармоқларнинг интеллектуал трансформациясини тезлаштирамиз”, деди Цун Сзянь.

Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақасидаги Huawei экспертлари илғор маҳсулот ва ечимлар бўйича тақдимотлар ўтказиб, минтақадаги муваффақиятли лойиҳалар мисолларини тақдим этдилар.

“Хавфсиз ва интеллектуал кампусларни яратиш” мавзуси билан тармоқ ечимлари бўйича эксперт Илья Джеря чиқиш қилди. У сунъий интеллект асосидаги Xinghe маълумот узатиш тармоғи ҳақида гапириб, у корхоналар ва ташкилотларда эксплуатация жараёнлари, техник хизмат сифати ва унумдорликни оширишга қаратилганини таъкидлади. Тақдимот давомида “қурилма-тармоқ-булут” (device-network-cloud) синергияси асосида интеграциялашган хавфсизлик тизимларини яратиш учун кенг қамровли хавфсизлик архитектурасини жорий этиш мисоллари келтирилди. Интеллектуал тармоқ 30 сония ичида рухсатсиз уланишни аниқлай олади ва тармоқдаги нодавлат трафик хусусиятларига асосланиб, уни бир неча сонияда блоклайди. IoT ва сунъий интеллектнинг уйғунлашуви асосий воситаларни самарали инвентаризация қилишга, уларнинг жойлашуви ва ҳолатини реал вақт режимида визуализация қилишга имкон беради.

Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақасидаги Huawei компаниясининг маълумот сақлаш тизимлари бўйича эксперти Алфред Ву (Ву Тэнгжиао) эса янги авлод “All-flash OceanDorado” тизимлари ёрдамида маълумот сақлаш самарадорлигини ошириш мавзусида маъруза қилди. У ечимнинг янгиланган арxитектураси ва ишончлилигини, шунингдек, DataMaster интеллектуал рақамли эгизагини ишга тушириш имконини берувчи сунъий интеллект агентидан фойдаланилишини таъкидлади. Тармоққа қарши зарарли дастурлардан ҳимоя қилувчи ушбу AI-агент хавфсизлик мониторинги жараёнини тўлиқ бошқаради: хавфларни аниқлаш, ҳимоя сиёсаларини созлаш, реал вақт режимида аниқлаш ва жавоб бериш, тиклаш сиёсаларини оптималлаштириш каби жараёнларни автоматлаштиради. Ушбу илғор имкониятлар туфайли зарарли дастурлардан ҳимоя 1 дақиқада ишга туширилади, ҳужумлар нол кечикиш билан блокланади ва маълумотлар бир неча дақиқада тикланади.

Huawei компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги интеллектуал интерактив ечимлар бўйича эксперти Бхарат Бҳушан Гупта Ideahub қурилмалари асосидаги тўрта ечим пакетини тақдим этди. Бу ечимлар профессионал аудио ва видео, аппарат-дастурий интеграция, сунъий интеллект ва булут хизматларини ўз ичига олган бўлиб, самарали ҳамкорлик муҳитини яратади. Кенг офис булут экотизими, тармоқлараро иловалар ва модулли ўрнатиладиган компьютер қўллаб-қувватлови билан биргаликда бу ечим рақамли иш майдонлари учун осон интеграцияни таъминлайди ва профессионал конференция тизимлари билан чуқур мослашади. Айниқса, Ideahub таълим соҳасини рақамлаштириш учун жуда мос бўлиб, ўқув жараёнини янада интерактив ва ақлли қилади.

OptiX Club оптик тармоқлар бўйича сессияси Ўзбекистонда ҳамкорлар ва мижозлар учун биринчи марта ўтказилди. Сессия маълумотларни қайта ишлаш марказлари, офис бинолари учун оптик толали тармоқлар ва хавфсизлик тизимлари учун оптик ечимларга қаратилди. Сессияда Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги оптик тармоқлар бўйича эксперти Парвиз Бойманов чиқиш қилди. Экспертнинг таъкидлашича, сунъий интеллектнинг кенг қўлланилиши ва чуқур кириб бориши натижасида маълумотлар ҳажми ортиб бораётган бир пайтда оптик технологиялар рақамли иқтисодиёт ривожи ва саноатларнинг трансформацияси жараёнида сунъий интеллектнинг тўлиқ салоҳиятини очиб беришга ёрдам беради.

Маркетинг ва АКТ ечимлари бўлими эксперти Ван Цзe (Wang Zhe) ҳамкорлар учун таълим дастури натижаларини тақдим этди:

“2025 йил июль ойида бўлиб ўтган Huawei IP & Ocean Club 2025 тадбирида Huawei компанияси ҳамкорлар экотизимидаги 100 нафар иқтидорли мутахассисни тайёрлашга қаратилган “100-person ICT Excellence Program” дастурини эълон қилди. Ушбу дастур Ўзбекистондаги юз нафар малакали мутахассиснинг билим ва кўникмаларини оширишни мақсад қилади. Компетенция даражаси, маҳсулот ва ечимлар бўйича билимлари, шунингдек мижозлар учун технологик ечимлар дизайни асосида 30 дан ортиқ ҳамкорлар “Golden Seed” сертификатига эга бўлди”, дейди у. 

Шунингдек, ICT соҳасидаги мутахассисларни ўқитиш жараёнидаги ҳамкорлар ва Huawei ёш ходимларининг ҳиссасиалоҳида эътироф этилди ва 2026 йилда навбатдаги “Golden Seed”  гуруҳини тайёрлаш учун 5 нафар маърузачи тайинланди. Яқин Шарқ ва Марказий Осиё давлатларидаги ҳамкорлар орасидан биринчи маърузачилардан бири сифатида “MAX VOLUME GENERAL TRADING LLC” компаниясининг IT директори Арсен Куртсеитов тайинланди.

Huawei компанияси Ўзбекистонда 26 йилдан бери фаолият юритиб, маҳаллий ҳамкорлар экотизимини ривожлантириш ва АКТ саноатида, шу жумладан, рақамли технологияларга қизиққан ёшлар орасида профессионал кўникмаларни оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Мамлакатда маҳаллий олий таълим муассасалари талабаларига мўлжалланган бир қатор таълим ташаббуслари ишга туширилган, жумладан, Huawei ICT Academy. ICT академияси доирасида талабалар сунъий интеллект бўйича учта модулга эга курсларга кириш имконига эга: “Overview of AI”, “Search and AI” ва сертификатлаш курси “HCIA-AI 4.0”. Ушбу курслар “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” платформасида ҳам мавжуд.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

АКТ Huawei Сунъий интеллект

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг