Сурия чегарасида Туркия байроғининг юлқиб олиниши ортидан 35 киши ҳибсга олинди (видео)
Олам
−
22 Январь 5106 2 дақиқа
Туркиянинг Мардин вилояти Нусайбин-Қамишли чегараси бўйлаб ўтишга ёпиқ бўлган чегара дарвозасидаги Туркия байроғига қарши провокация билан боғлиқ ҳодисада 14 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда NTV хабар берди.
Қай этилишича, Нусайбин-Қамишли чегара чизиғида Туркия байроғига қарши уюштирилган ҳужум жамоатчиликда катта норозилик келтириб чиқарган. Байроқни юлқиб олиш ҳолатига ҳукумат томонидан кетма-кет кескин баёнотлар билан муносабат билдирилган. Ҳодиса юзасидан маъмурий суриштирув давом этмоқда. Суриядаги Курдистон олий қўмитасининг расмий қуролли бўлинмаси Халқ мудофааси бўлинмалари ушбу провокацияни амалга оширганликда айбланмоқда.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода Қамишли чегара дарвозасининг Сурия томонида тўпланганлар назорат биноси устидаги Туркия байроғига ҳужум қилганини кўриш мумкин. Байроқ устундан туширилган пайтда ҳудудга етиб келган Туркия ҳарбий ходимлари намойишчиларни огоҳлантирган.
Мазкур огоҳлантиришдан сўнг намойиш вақтида ҳеч қандай қурбонлар қайд этилмаган ва бироз вақтдан кейин байроқ яна қайта кўтарилган.
Нусайбин чегара ўтказиш пункти 2012 йилдан буён Суриядаги фуқаролар уруши сабаб ёпиқ ҳолда қолмоқда. Қаровсиз ҳудудга келган намойишчиларнинг байроққа кутилмаган ҳужумидан сўнг, шунга ўхшаш провокацияларга нисбатан қатъий чоралар кўриш бўйича кўрсатмалар берилган.
Байроққа қилинган ҳужум бўйича кенг қамровли маъмурий тергов ишлари давом этмоқда. Адолат ва тараққиёт партияси фракция йиғилиши олдидан журналистлар саволларига жавоб берган Адлия вазири Йилмаз Тунч байроқни юлқиб олиш воқеаси бўйича 35 киши суд қарори билан қамоққа олингани, 50 киши учун қидирув эълон қилингани ва 14 киши тергов учун вақтинча ушлаб турилганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Бош ассамблеясида 2026 йил бюджети ва 2024 йил якуний ҳисобот тўғрисидаги қонунлар бўйича овоз бериш жараёнида депутатлар ўртасида муштлашув юз берган эди.
Live
Барчаси