Суриядаги лагердан 20 мингдан ортиқ ИШИД тарафдори қочиб кетди
Олам
−
19 Февраль 1772 1 дақиқа
Сўнгги бир ой ичида Суриянинг Ал-Ҳол лагеридан 20 мингдан ортиқ маҳбус қочиб кетган. Бу ҳақда “Financial Times” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, “Исломий давлати” (ИШИД) тарафдорлари учун мўлжалланган лагерь жойлашган ҳудудни назорат қилган курд кучлари Сурия ҳукумати хавфсизлик ходимлари томонидан сиқиб чиқарилгач, деярли 24 минг маҳбус ғойиб бўлган. Таъкидланишича, лагерь деворларининг дарз кетиши оқибатида ушбу қочиш режаси амалга оширилган.
Хабарда таъкидланишича, қочган шахслар Суриянинг турли ҳудудларига тарқалиб кетган. Уларнинг айримлари ноқонуний равишда Ироқ ва Туркияга ҳам ўтиб кетган бўлиши мумкин.
Маҳбусларнинг қочишига ким ёрдам бергани ҳозирча номаълум. Бу ишда айрим ҳукумат амалдорлари ёки ИШИД билан алоқадор маҳаллий қабила вакиллари бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Суриядан барча қўшинларини олиб чиқишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиШаҳбоз Шариф ҳам Трампни кўкларга кўтарди
19 Февраль
Трамп Орбанга ўзининг паноҳидалигини айтди
19 Февраль