Сурхондарёда чегарадан “гашиш” олиб ўтаётганлар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган юк машинасида жами 366 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, божхона ходимлари томонидан Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. Унда транспорт воситасининг салон қисмидан ва ўриндиқ остига яширилган жами 12 дона полиэтилен ўрам аниқланиб, уларда ўзига хос ўткир ҳидга эга моддалар борлиги маълум бўлган.

Шундан сўнг, мазкур ўрамлар очилиб, махсус электрон тарозида ўлчаб кўрилганда жами 366 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё дарёсининг бўйидан 4 дона полиэтилен қопга жойланган наркотик топиб олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё “гашиш” Айритом

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг