Сурхондарёда инспекторга пора таклиф қилган ҳиндистонлик ушланди (видео)
3-саҳифа
−
16 Февраль 8959 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятида Йўл ҳаракати патруль инспекторига 10 млн сўм пора таклиф қилган ҳиндистонлик фуқаро ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, ходим техник носозлиги бор автомобилни бошқараётган чет эллик фуқарони тўхтатган ва машина ҳужжатларини текширмоқчи бўлган. Фуқаро эса инспекторга 10 миллион сўм миқдорида пора таклиф қилган. Тезкор тадбир давомида у пулларни беришга уринган пайтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятидаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг туманлардан биридаги бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳир Алиқулов
Live
Барчаси