Сурхондарёда “ким ўзар” ўйнаган ўсмирлар ҳалок бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида Damas ва Nexia ўртасида уюштирилган пойгада икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 28 май куни соат 23:50 ларда Узун тумани Чақар маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Д-169 автомобиль йўлининг 132-километрида содир бўлган.

17 ёшли ўсмир тўрт нафар тенгқури билан бирга Damas русумли автомобилни бошқариб кетган. Шу вақтда у ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган 20 ёшли танишининг Nexia автомобили билан “ким ўзарга” ҳаракат қилгани айтилмоқда. Nexia ҳайдовчиси ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган.

Оқибатда икки автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодиса оқибатида Damas автомобилини бошқарган вояга етмаган ҳайдовчи ҳамда Nexia автомобилидаги йўловчилардан бири вафот этган. Қолган иштирокчилар турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига етказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қува туманида Nexia-2 ва Onix иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ва унда ҳайдовчилардан бири вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё пойга ўсмир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг