Сурхондарёда “марихуана”ни гугурт қутиларига яширган шахс ушланди
3-саҳифа
−
23 Февраль 1581 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида 57 та гугурт қутисида гиёҳвандлик моддаси сақлаб келган шахс аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда Денов туманида яшовчи 1967 йилда туғилган фуқаро Т.А. хонадонининг гараж қисмидан 37 та қутида 347 грамм “марихуана” топилган.
Шунингдек, рақамсиз Зил автомашинаси ичида 20 та гугурт қутисига жойланиб, сотиш учун мўлжалланган 187 грамм “марихуана” ҳам далилий ашё сифатида олинган. Ушбу ҳолат бўйича жами 536 грамм гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинган.
Ҳолат юзасидан қўшимча текширув ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида 75 ёшли отахоннинг уйидан 20 кг “марихуана” гиёҳванд моддаси чиққани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси