Сурхондарёда йўқ Cobalt’ни 14 кишига сотган фирибгар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
14 Март 3400 2 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида йўқ Cobalt машинасини 14 кишига сотган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, 1999 йилда туғилган фуқаро Telegram ижтимоий тармоғида профиль очиб, ўзида мавжуд бўлмаган Cobalt русумли автомашинани сотишини маълум қилиб, фуқаролар билан мулоқотга киришган. Кўп ўтмасдан харидор ҳам топилган. Гумонланувчи шахс автомашина учун янги шиналар қўйишини маълум қилиб, фуқародан олдиндан тўлов пулини ўтказишни сўраган. Ишончга кирган ҳолда пул маблағларини банк пластик карталарига ўтказиб олишга эришган.
Шундан сўнг эса ёзишмаларни ўчириб ташлаб, пулларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Маълум бўлишича, ушбу шахс устидан аризалар келиб тушган. Бу мурожаат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида жиноятни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи шахс содир этганлиги аниқланган. Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлар натижасида ушбу шахс қўлга олинган.
Тергов давомида гумонланувчи Олтинсой туманида яшовчи уч нафар фуқарони шу тарзда алдаб, уларга жами 8 млн 32 минг сўм миқдорида моддий зарар етказгани аниқланган.
Умумий ҳисобда ушбу шахс 14 нафар республиканинг турли ҳудудларида яшовчи фуқароларнинг ишончига кириб, уларни алдаб, пул маблағларини ўзининг банк пластик картасига ташлатиб олгани фош этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3 қисми “б” ва “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида фуқароларни фирибгарлик йўли билан Умра сафарига жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси