Тадбиркор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
Жамият
−
17 Декабрь 6278 1 дақиқа
Тадбиркор Анвар Аҳмадович Алимжонов “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони қабул қилинди.
Анвар Алимжонов Тошкент шаҳридаги “Yunusabad Galleria” масъулияти чекланган жамияти раҳбари бўлиб, “Дўстлик” ордени унга мамлакатда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш учун яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, иш фаолиятида кўплаб муҳим лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келаётгани, ўзининг изланувчанлиги, ишбилармонлик ва ташаббускорлик фазилатларини намоён этиб, Ўзбекистонда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини илғор хорижий тажриба ва халқаро андозалар асосида равнақ топтириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётгани ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) раҳбари Жанни Инфантинони қабул қилиб, унга Дўстлик” орденини топширганди.
Live
Барчаси