Таласда 14 ёшли қиз ҳаммомда вафот этди
Олам
−
09 Декабрь 7093 1 дақиқа
Қирғизистоннинг Талас вилоятида 2010 йилда туғилган 14 ёшли қиз ҳаммомда вафот этди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, воқеа 7 декабрь куни Боқай-Ота туманидаги Қизил-Сай қишлоғида содир бўлган. Марҳум қиз амакисининг уйидаги ҳаммомдан жонсиз ҳолда топилган. Ҳодиса содир бўлган пайтда қиз ҳаммомда ёлғиз бўлгани айтилмоқда.
Тиббий маълумотга кўра, вояга етмаган қиз олиб келинган вақтда ҳаёт аломатлари бўлмаган. Ўтказилган дастлабки тиббий текширувлар унинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлганини кўрсатди.
Воқеа юзасидан Боқай ота туман ИИБга хабар келиб тушган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда, воқеа ҳолатлари ва биноларда ис гази ҳосил бўлишининг мумкин бўлган сабабларини аниқламоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бухорода ИИО ходими оиласи билан ис газидан вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Судга оид тиббий эксперт мутахассисларининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумлар номаълум этиологиядан заҳарланиши оқибатида ўткир нафас ва юрак-қон томир фаолиятининг етишмовчилигидан вафот этган.