TikTok жонли эфирида она фарзандини калтаклади (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда TikTok жонли эфирида она ўз фарзандини калтаклагани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Сурайё Раҳмонова билан боғланди.
 
Унинг билдиришича, видеоёзувлардаги шахс эфир орқали вояга етмаган фарзандларини ҳақоратлаган ва жисмоний тазйиқ ўтказиш билан қўрқитиб, таҳдид қилган. Мазкур фуқаронинг Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида яшовчи М.И. экани аниқланган.

Болалар омбудсмани сўрови асосида ИИВ ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вазиятни ўрганган ва болани ҳимоялаш юзасидан ижтимоий кейс очилган. Қайд этилишича, болага зарурий ижтимоий психологик кўмак чоралари кўрилмоқда, аёл билан корректив чоралар олиб бориш давом этмоқда.

Ички ишлар органлари томонидан М.И.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-(Ҳақорат қилиш) ва 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, иш материаллари кўриб ҳал қилиниши учун судга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Олмазор туманида она фарзанди билан жанжаллашган болани калтаклаган эди. Оқибатда жабрланувчи шифохонага мурожаат қилган. Она Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан суд томонидан жарима жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

TikTok она жонли эфир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг