“Толибон” хорижликлар учун Афғонистонда яшаш рухсатномаси бериши мумкин
Олам
−
08 Февраль 1874 1 дақиқа
“Толибон” муваққат ҳукумати чет эллик инвесторларга мамлакатда яшаш учун рухсатнома бериш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда “Толибон”нинг Иқтисодий комиссияси йиғилишида маълум қилинган.
Маълумотларга кўра, комиссия чет эл сармоядорларини жалб қилиш мақсадида улар учун махсус яшаш рухсатномаси (резидентлик) механизмини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Рухсатнома бериш тартиби инвестиция ҳажми ва турига қараб белгиланиши мумкин.
Шу билан бирга, мазкур ташаббус ҳозирча муҳокама босқичида экани, уни тартибга солувчи аниқ қонун ёки расмий қарор қабул қилинмагани таъкидланмоқда. Масъул тузилмаларга бу борада таклифлар тайёрлаш ва кейинги йиғилишда тақдим этиш вазифаси юклатилган.
Экспертларга кўра, ушбу қадам “Толибон”нинг иқтисодий вазиятни яхшилаш ва хорижий инвестицияларни жалб қилишга қаратилган сиёсатининг бир қисми ҳисобланади.
Ҳозирча гап барча чет элликлар учун эмас, балки фақат инвесторлар учун мўлжалланган эҳтимолий рухсатнома тизими ҳақида бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Афғонистондан меҳнат мигрантларини жалб қилиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль