Тошкент вилоятида ФВБ раҳбари 63 минг доллар пора талаб қилди (видео)

3-саҳифа

image

Тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган мансабдорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкент вилояти туманларидан биридаги раҳбари мазкур туман ҳудудидан оқиб ўтувчи 3 та сой қирғоқларини мустаҳкамлаш ва бетон плитали йўл ўтказгичлари қуриш бўйича умумий қиймати 5,04 млрд сўмлик тузилган шартномаларни гўёки вазирликдаги ҳамкасблари орқали маҳаллий масъулияти чекланган жамиятга олиб берганлигини рўкач қилиб, унинг раҳбаридан 63 минг АҚШ доллари миқдорида «улуш» талаб қилган ва жорий йилнинг март-апрель ойларида 24 минг долларини олган.

Мансабдор шахс ноқонуний ҳаракатларини давом эттириб, масъулияти чекланган жамият раҳбаридан қолган 39 минг АҚШ долларини ҳам беришини сўраган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда у талаб қилган пул маблағидан 25 минг долларини ўзининг Tracker русумли хизмат автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Мирзачўл тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғининг ўринбосари пора билан қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора 63 минг доллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг