Тошкентда 17 ёшли йигит ЙПХ машинасини ағдариб юборди
3-саҳифа
−
12 Сентябрь 11757 1 дақиқа
Бугун, 12 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Spark ва ЙПХ машинаси ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, тонгги соат 00:45 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида ҳайдочилик гувоҳномасига эга бўлмаган, 2008 йилда туғилган фуқаро давлат рақам белгиларисиз Spark автомашинасини бошқариб келаётган бўлган. У ҳаракат давомида ўз йўналишини Чўпон ота кўчасига ўзгартириб, 3-қатордан 1-қаторга кескин бурилган ва ҳаракатни ўнгга бурганда, ўз йўналишида 1-қаторда ҳаракатланиб келаётган ЙПХ ходими бошқарувида бўлган Lacetti русумли хизмат автомашинаси билан тўқнашиб кетган.
Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида автомашина ҳайдовчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Оғир тан жароҳат олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тегишли патруль автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.
Live
Барчаси