Тошкентда банк ходими 10 минг доллар билан ушланди (видео)
3-саҳифа
−
08:32 4604 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида банк эксперти 10 минг АҚШ доллари билан қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтда фаолият юритувчи нуфузли акциядорлик тижорат банкларидан бирининг катта эксперти хизмат кўрсатиш соҳасига ихтисослашган МЧЖ раҳбаридан 10 минг АҚШ доллари таъмагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Аниқланишича, ушбу мутахассис ўзининг танишлари орқали Самарқанд вилоятида жойлашган банкларнинг биридан мазкур МЧЖга 1 млрд 250 млн сўм миқдорида кредит олиб беришни ваъда қилган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида тадбиркорга ҳужжатлари бўлмаган дўконни расмийлаштириб бермоқчи бўлан бозор раҳбари қўлга олинганди.