Тошкентда Hongqi иккига бўлиниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
03 Декабрь 4513 1 дақиқа
Жорий йилнинг 3 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Hongqi ва BYD автомашиналари тўқнашиб кетди ва оқибатда Hongqi машинаси иккига бўлиниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 10:25 да Олмазор тумани КХАЙ кўчаси 20/3-уй қаршисида Hongqi русумли автомашинаси ва BYD русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ ортидан ҳар иккала автомашина ҳайдовчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда ФВБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ЙТҲ даҳшатли бўлгани, Hongqi машинаси иккига бўлиниб кетганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Onix ҳайдовчиси ҳаракат вақтида руль бошқарувини йўқотиб, пиёдани ҳамда Nexia-3 ва Cobalt автомашиналарини уриб юборганди. ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Live
Барчаси