Тошкентда BYD ёниб кул бўлди
Жамият
−
20 Ноябрь 7441 1 дақиқа
Кеча, 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида йўл-транспорт ҳодисасига учраган BYD автомашинаси ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 22:58 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Дилобод” МФЙ 6-даҳасида электромобиль йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 23:04 да етиб бориб, ёнғин соат 23:06 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида DAF юк машинаси ёниб кетганди. Ҳодиса оқибатида юк автомобилининг мотор ва салон қисмлари ҳамда юкхонасидаги поролон маҳсулотлари тўлиқ ёнган. Тан жароҳати олганлар бўлмаган.
Live
Барчаси