Тошкентда BYD Spark билан тўқнашиб, 14 ёшли қизни уриб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 10 апрель куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида BYD ва Spark ўртасида тўқнашув содир бўлди ва ЙТҲдан сўнг BYD ҳайдовчиси 14 ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, соат 13:50 ларда Сергели тумани ТХАЙ–Қумариқ кўчалари кесишган чорраҳасида 2001 йилда туғилган фуқаро Spark русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, 1973 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган BYD русумли автомобиль билан тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида BYD ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, пиёдалар ўтиш йўлагидан ҳаракатланиб ўтаётган 2012 йилда туғилган пиёдани уриб юборган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида шикастланган пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 8 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. ЙТҲ оқибатида Cobalt автомашинасининг 1 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Spark BYD

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг