Тошкентда электромобиль ёниб кетди. Бир киши шифохонага ётқизилди
3-саҳифа
−
02 Июль 8121 1 дақиқа
Бугун, 2 июль куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида электромобилда ёнғин содир бўлди. Оқибатда 1 киши куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 04:07 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Дўстлик 2 даҳаси 13-уй орқасида электромобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 04:13 да етиб бориб, ёнғин соат 04:25 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин туфайли бир фуқаро куйиш тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Lacetti русумли автомобиль ёниб кетганди. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар бўлмаган.
Live
Барчаси