Тошкентда хонадонида психотроп дори сақлаган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида хонадонида кучли таъсир қилувчи дори воситалари сақлаган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувда бўлган пойтахтлик 1970 йилда туғилган шахснинг Учтепа туманидаги яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада унинг уйида 1835 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, расмийлаштириб олинган.

Энг ачинарлиси шундаки, таркибида кўп миқдорда прегабалин кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган ушбу психотроп дори воситаларини биологик фаол қўшимчалар идишларига қадоқлаб, келгусида уларни яширин тарзда дорихоналарда яшириб сотиш мақсад қилинган.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 251 прим 1-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда қорадори етказишда 13 ёшли жиянидан фойдаланган аёл ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент психотроп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг