Тошкентда ёғочдан қурилган уй ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 27 сентябрь куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида ёғочдан қурилган хонадонлардан бири ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 21:06 да Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 11-даҳасида жойлашган ёғочдан қурилган шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 21:09 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:23 да қуршаб олинган ва соат 21:37 да ўчирилган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин Янгиҳаёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг