Тошкентдаги даҳшатли аварияда 15 ёшли қизнинг оёқлари узилиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 14 май куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида мотоцикл 15 ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат тахминан 23:00 ларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри Амир Темур кўчасида ҳайдовчи 2003 йилда туғилган фуқаро С.Ф. мотоцикл бошқариб кетаётган вақтида йўлни пиёдалар учун белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган пиёдани уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ҳодиса оқибатида пиёда турли хил тан жароҳатлари олган ва касалхонага ётқизилган.

Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тармоқларда тарқалган видеоларда унинг ўнг оёғи ва чап товон суяги узилиб кетгани кўринади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Конимех туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши ҳалок бўлганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

мотоцикл авария Олмалиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг