Тошкентдаги кўп қаватли уйга ўт кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 7 август куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 16:09 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Қўйлиқ мавзесида жойлашган кўп қаватли уйнинг 7-қаватидаги хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 16:17 да етиб бориб, ёнғин 16:37 да ўчирилган.

Билдирилишича, қутқарувчиларнинг тезкор саъй-ҳаракати натижасида ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги мусиқали драма театрида ёнғин содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин Яшнобод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг