Тошкентдаги яна бир йўл вақтинча ёпилади
Жамият
−
18 Июль 4662 1 дақиқа
Бугун, 18 июль кунидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги айрим йўллар қурилиш-монтаж ишлари сабабли ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тумандаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Бешқайрағоч кўчаси кесишмасидан Беруний кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми бугун, 18 июль 15:00 дан 21 июль 06:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
Ҳокимлик кўрсатилган давр мобайнида муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия қилган.