Трамп Австралиядан эронлик футболчиларга бошпана беришни сўради

Спорт

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Австралия Бош вазири Энтони Албанезе ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқотидан сўнг Австралия ҳукумати Эрон аёллар миллий футбол жамоасининг бир гуруҳ аъзоларига сиёсий бошпана беришини эълон қилди. Бу ҳақда “News” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Эрон терма жамоасининг бир нечта ўйинчилари айни кунларда Австралия яшил майдонларида ўтаётган Осиё Кубоги баҳсларини тарк этиб, расмий равишда бошпана сўраган. Аввалроқ, Канберра маъмуриятининг эронлик футболчиларни депортация қилиш эҳтимоли ҳақидаги хабарлар Дональд Трамп томонидан кескин танқид қилинган эди. Трамп бу қарорни “даҳшатли хато” деб атаб, агар Австралия уларни қабул қилмаса, АҚШ ушбу спортчиларни ўз бағрига олишга тайёрлигини билдирган эди.

“Мен ҳозирда Бош вазир Энтони Албанезе билан Эрон аёллар миллий футбол жамоаси тақдири ҳақида гаплашдим. У аллақачон бу борада амалий чораларни кўрмоқда. Беш нафар футболчига ёрдам кўрсатилди, қолганлари ҳам хавфсиз манзиллар сари йўлда”, деб ёзди АҚШ раҳбари ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футбол бўйича Эрон аёллар терма жамоасининг етти нафар футболчиси ўлим жазосидан қўрқиб, жамоани тарк этганлиги ва улардан беш нафари ҳозирда Австралия полицияси ҳимоясига олингани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Дональд Трамп Австралия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг