Трамп Эронни АҚШ байроғи рангларида тасвирлади
Олам
−
20:04 1415 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронни АҚШ байроғи рангларида тасвирлади. Бундай харитани у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида эълон қилди.

Дональд Трамп расмга “Яқин Шарқнинг Қўшма Штатлари?” деган изоҳ қолдирган.
Аввалроқ, CBS News телеканали АҚШ маъмурияти Эронга қарши янги ҳарбий зарбалар сценарийларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган. Телеканал манбаларига кўра, бу борада якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.
Бундан аввал АҚШ ва Эрон ўртасидаги можарони тартибга солиш бўйича музокаралар апрель ойида бошлангани маълум қилинган эди. Бироқ ҳозирча Вашингтон ва Теҳрон ўртасида тинчлик келишуви имзоланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронга 19 май куни режалаштирилган ҳарбий ҳужумни кечиктирганини маълум қилган эди.
Live
Барчаси