Трамп Украина можаросида Россияга ён босяпти – “The Guardian”

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путинга Ғазо бўйича “Тинчлик кенгаши”га кириш таклифи Америка етакчиси Дональд Трампнинг Украинадаги можарода Россия позициясига мойиллигини кўрсатади. Бу ҳақда Британиянинг “The Guardian” газетаси ёзди. 

Россия Президентининг нафақат Яқин Шарқда, балки потенциали бутун дунёда тартиб ўрнатилишини кузатиб бориши керак бўлган глобал органга киритилиши, Трампнинг Украина можаросида Россия томонга оғаётгани ҳақидаги назарияларга катта аҳамият беради, деб ҳисоблайди газета. 

Ғазо бўйича “Тинчлик кенгаши”га аъзо бўлиш таклифи кўплаб хорижий давлатлар етакчиларига, жумладан, Россия Президенти Владимир Путинга ҳам юборилган. Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, бу таклиф ўрганилмоқда. 

Трамп Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати ўртасидаги келишувларга мувофиқ Ғазо секторини бошқаришни ўз зиммасига олиши керак бўлган ушбу халқаро ташкилотга раислик қилмоқчи. 

“The Wall Street Journal” газетаси маълумотларига кўра, “Тинчлик кенгаши” низоми лойиҳасида у нафақат Ғазо сектори, балки можаролардан жабр кўрган бошқа ҳудудлар билан ҳам шуғулланиши мумкинлиги назарда тутилган. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп жорий йил 16 январда Ғазо секторида "Тинчлик кенгаши" тузилишини эълон қилган эди. Ушбу тузилмани ташкил этиш Трампнинг Ғазо бўйича тинчлик режасининг бир қисми бўлиб, унда халқаро кучларни жойлаштириш ҳам назарда тутилган. Бирлашманинг ижроия қўмитаси таркибига АҚШ Давлат котиби Марко Рубио, Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф, Президентнинг куёви Жаред Кушнер ҳамда Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр киради.

“Bloomberg” маълумотларига кўра, АҚШ Ғазо сектори бўйича халқаро Тинчлик кенгашида доимий ўрин олишни истаган давлатлардан камида 1 миллиард АҚШ доллари бадал киритишни сўрамоқда. Ижроия кенгашининг биринчи раиси Трампнинг ўзи бўлиб, ташкилот аъзолигига кимни қабул қилиш масаласини айнан у ҳал қилади. Тинчлик кенгашига аъзо бўлган ҳар бир давлат уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тайинланади ва битта овозга эга бўлади. Кенгаш қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади, бироқ уларнинг барчаси раис – Трамп томонидан тасдиқланиши шарт.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Дональд Трамп Тинчлик кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг