Туркияда 110 нафар йўловчиси бўлган кема чўкиб кетди (видео)
Олам
−
31 Май 18085 1 дақиқа
Жорий йилнинг 29 май куни Туркиянинг Мармарис шаҳри яқинида 110 нафар йўловчи бўлган сайёҳлик кемаси чўкиб кетди. Бу ҳақда IHA хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, фавқулодда ҳодиса Жаннат ороли яқинидаги акваторияда юз берган. Кемага сув кираётганини сезиб қолган капитан уни қирғоқ чизиғигача бошқариб боришга уринган, бироқ қайиқ жуда тез сувга тўла бошлаган. Шу сабабли кема экипажи одамларни яқин атрофдаги бошқа экскурсия катерларига зудлик билан эвакуация қилган.
“Қутқарув ишларига қирғоқ хавфсизлиги бўлинмалари ҳам қўшилди. Бортда бўлган барча йўловчилар тезкорлик билан эвакуация қилинди. Орадан кўп ўтмай, кема бутунлай чўкиб кетди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмади”, деб ёзади нашр.
Кема ҳалокати факти бўйича маҳаллий ҳокимият органлари томонидан тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бангладеш ҳудудидан муҳожирлар билан бирга йўлга чиққан кема Андаман денгизида чўкиб кетганди. Воқеа оқибатида 250 дан ортиқ муҳожирлар бедарак йўқолган.
Live
Барчаси