Туркияда муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди. Ўнлаб қурбонлар бор

Олам

image

Бугун, 1 апрель куни Туркиянинг Бодрум дам олиш масканида ичида ноқонуний мухожирлар бўлган қайиқ хавфсизлик кучлари таъқибидан қочиб, чўкиб кетди. Ходиса оқибатида 18 қочқин ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.

Туркия қирғоқ қўриқлаш хизмати маълумотларига кўра, бугун, 1 апрель куни эрта тонгда расмийлар томонидан аниқланган кемага тўхташ тўғрисидаги такрорий буйруқлар берилган, аммо ноқонуний шахслар Эгей денгизининг Туркияга тегишли бўлган қисмини кесиб ўтмоқчи бўлган. Хавфсизлик кучларининг тақиби ортидан юқори тезликда ҳаракатланаётган резина қайиқ чўкиб кетган.

“Хавфсизлик кучлари томонидан ҳудудга Измир тарафдан қутқарув вертолёти ва учта қайиқ юбордик, натижада 21 нафар муҳожир қутқарилди”, дея хабар бермоқда расмийлар.

Қутқарув операцияларига қарамай 18 киши ҳалок бўлган. Расмийлар ноқонуний мухожирларнинг Туркия ҳудудига қайси давлат орқали кириб келгани ва уларнинг шахсига ойдинлик киритмаган. Таҳминларга кўра, қочқинлар Яқин Шарқдаги можаролар ортидан Туркия ҳудудини кесиб ўтиш орқали Европага киришга уринган бўлишлари мумкин.

Баёнотга кўра, Туркия хавфсизлик кучлари томонидан қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жибути қирғоғида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетиши оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлгани ва 45 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳожиакбар Муҳаммаджонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркия қурбонлар муҳожирлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг