U-20 аёллар Осиё кубоги. Ўзбекистон турнирни мағлубият билан бошлади
Спорт
−
02 Апрель 1971 1 дақиқа
Кеча, 1 апрель куни Таиланд мамлакати мезбонлик қилаётган футбол бўйича 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё кубоги старт олди.
Бугун, 2 апрель куни Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси ушбу мусобақадаги иштирокини бошлади ва илк турда жанубий кореялик қизларга қарши майдонга тушиб, якунда 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
“B” гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик қизлар турнирдаги иккинчи учрашувини 5 апрель куни Шимолий Корея U-20 аёллар терма жамоасига қарши ўтказади. 8 апрель куни бўлиб ўтадиган учинчи тур баҳсида эса улар Иордания U-20 аёллар терма жамоаси билан баҳс олиб боради.
Маълумот ўрнида, мусобақа ярим финалига етиб борган жамоалар жорий йил сентябрь ойида Польша мезбонлик қиладиган U-20 аёллар Жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри йўлланмагани қўлга киритади.
Рамазон Усанов
Live
Барчаси