Украина бўйича музокараларнинг учинчи босқичи ўтказилади – Песков

Олам

image

Бугун, 13 февраль куни Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Россия, АҚШ ва Украина вакиллари ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи 17–18 февраль кунлари бўлиб ўтишини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, учрашув Женевада уч томонлама форматда ташкил этилади. Россия делегациясига Президент ёрдамчиси Владимир Мединский раҳбарлик қилади. Аввалги икки учрашувда делегацияга Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош бошқармаси бошлиғи Игорь Костюков бошчилик қилган эди.

Жорий йилнинг январь ойи охири ва февраль ойининг бошларида Абу-Дабида Москва, Киев ва Вашингтон вакиллари иштирокида ишчи гуруҳнинг ёпиқ музокаралари ўтказилганди. Унда АҚШ томонидан таклиф этилган тинчлик режасидаги очиқ қолаётган масалалар муҳокама қилинган.

Иккинчи босқич якунида томонлар ҳарбий асирлар алмашинуви бўйича келишувга эришган. Ушбу келишувлар юзасидан муҳокамалар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Украина ва Россияга қарийб тўрт йиллик урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш учун жорий йилнинг июнь ойига қадар муддат бергани ҳақида хабар берилганди.

Жамшидбек Амиров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Украина Песков музокаралар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг