Украина дрони Қримда йўловчи поездига ҳужум қилди
Олам
−
08 Июнь 3979 2 дақиқа
Бугун, 8 июнь куни Украина дрони Қримда Москва–Симферопол йўналишидаги йўловчи поездига ҳужум қилди. Зарба оқибатида машинист ёрдамчиси ҳалок бўлган, машинист эса яраланган. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.
Ҳодисадан сўнг Қримда йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Қрим раҳбари Сергей Аксеновнинг маълум қилишича, ҳужум пайтида йўловчилар орасида жабрланганлар бўлмаган. Шундан сўнг яриморол ҳудудидаги барча поездлардаги йўловчилар эвакуация қилинган.
Grand Servis Ekspress компанияси Қримдаги режалаштирилган йўловчи поездлар қатнови тўхтатилганини эълон қилди. Москва–Симферопол поезди ҳамда Санкт-Петербург–Симферопол йўналишидаги икки поезди йўловчилари Симферополга автобусларда юборилган.
Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, ҳозирда Қримни Россиянинг материк қисми билан боғловчи ягона темирйўл йўли Керч кўприги орқали ўтади. Йўловчилар кўприккача автобусларда ташилмоқда.
Шунингдек, Россиянинг Курск вилоятида дрон ҳужуми оқибатида далада ишлаётган икки нафар тракторчи ҳалок бўлган. Россия Мудофаа вазирлиги эса 7 июнь кечасидан 8 июнь тонгигача Россия ҳудуди ва аннексия қилинган Қрим осмонида 310 та Украина дрони уриб туширилганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина дронлари Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятига ҳужум қилганди. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко эса ҳудуд устида 141 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилганини маълум қилган. Қолдиқлар Луга, Волосово ва Ломоносов туманларига тушган. Шунингдек, у Большая Ижора посёлкаси ҳудудида ёнғин чиққанини ҳам билдирган.
Live
БарчасиМетрода повербанк ёниб кетди
08 Июнь