Украинада эркак урушга бормаслик учун жинсини ўзгартирди
Олам
−
20 Февраль 4342 1 дақиқа
Украинанинг Харьков шаҳрида яшовчи фуқаро муддатли ҳарбий хизматга чақирилмаслик учун жинсини ўзгартирди. Бу ҳақда кеча, 19 февраль куни Украинанинг “Strana” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, эркак (ҳозир аёл) барча қонуний тартиблардаги ҳужжатларни тўплаб, жинсини аёл сифатида расмийлаштирган ҳамда янги паспорт олган.
Шундан сўнг у ҳудудий чақирув марказига мурожаат қилиб, ўзини ҳарбий рўйхатдан чиқаришни талаб қилган. Дастлаб ҳарбий комиссариат бу талабни рад этган. Уларнинг билдиришича, фуқаро ҳарбий-тиббий кўрикдан ўтмагани сабабли хизматга яроқли деб ҳисобланган.
Масала судгача етиб боргандан сўнг Харьков суди даъвогарнинг фойдасига қарор чиқариб, ҳарбий комиссариат ҳаракатларини ноқонуний деб топган. Шунингдек, фуқарони чақирув рўйхатидан чиқаришни буюрган. Суд қарорига кўра, амалдаги қонунчиликка биноан аёллар фақат ўз хоҳишига кўра ҳарбий хизматга ёзилиши мумкин. Шу боис, ҳужжатларда аёл сифатида қайд этилган шахсни мажбурий чақирув рўйхатида сақлаш мумкин эмас.
Айни вақтда мазкур ҳолат Украина ОАВларида кенг муҳомаларга сабаб бўлмоқда.
Live
Барчаси