Украинада жанг қилиш учун пул тугаб бормоқда – ОАВ
Олам
−
27 Март 3151 1 дақиқа
Венгрия ва Словакия Европа Иттифоқи саммитининг Украинага 90 миллиард евро миқдоридаги ҳарбий ёрдамни тасдиқлаш қарорини қўллаб-қувватламагани, шунингдек, ХВЖнинг сўнгги ёрдам пакети атрофидаги зиддиятлар сабабли Украинада жанговар ҳаракатларни молиялаштириш сезиларли даражада камайган. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
“Махфий маълумотларни аноним тарзда муҳокама қилган ҳам ички, ҳам хорижий расмийларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Киевда харажатларни қоплаш учун фақат июнгача етадиган маблағ бор”, дейилади материалда.
Шу билан бирга, нашр маълумотларига кўра, Москва Яқин Шарқдаги можаро туфайли нефть нархининг кескин кўтарилишидан фойда кўрмоқда, Вашингтон эса бунга катта ресурс сарфламоқда. Шунингдек, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси Украина бўйича музокараларни иккинчи даражага тушириб юборди.
Хорижий ОАВда АҚШ Украинага мўлжалланган қурол-яроғларнинг бир қисмини Эронга қарши уруш эҳтиёжлари учун ўтказиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Зеленский агар Виктор Орбан 90 миллиард евролик кредитни блокласа, унинг манзилини Украина Қуролли Кучлари жангчиларига бериш билан таҳдид қилган эди.
Live
Барчаси