Урсула фон дер Ляйен янги разведка бўлимини тузяпти
Олам
−
11 Ноябрь 2206 1 дақиқа
Европа комиссияси глобал таранглик шароитида хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида махсус разведка бўлимини тузиш имконини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда бугун, 11 ноябрь куни ЕИ какилига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, бу ташаббус ҳали дастлабки босқичда.
“Биз мураккаб геосиёсий ва геоиқтисодий муҳитда яшаяпмиз. Шу сабабли Комиссия ўзининг хавфсизлик ва разведка салоҳиятини қандай кучайтириш мумкинлигини ўрганмоқда”, деди Еврокомиссия вакили.
“Financial Times” нашрининг ёзишича, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ташаббуси билан миллий махсус хизматлар тўплаган маълумотларни самаралироқ фойдаланиш мақсадида янги разведка тузилмаси ташкил этиш ишлари бошланган.
Янги бўлим Еврокомиссиянинг Бош котибияти таркибида тузилиб, Европа Иттифоқи мамлакатларининг разведка ҳамжамияти вакилларидан мутахассисларни жалб этиши ҳамда умумий мақсадлар учун маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш билан шуғулланиши режалаштирилган.
Live
Барчаси