Uzbekistan Airways’нинг иккта рейси Урганчга қўна олмади

Жамият

image

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Урганчга йўналган иккита йўловчи рейси ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Бухоро шаҳридаги муқобил аэропортга қўнишга мажбур бўлди.

Хусусан, Москва шаҳридан (Внуково — VKO) Урганчга (UGC) йўналган HY9616 рейси Airbus A320-251НЕО ҳаво кемаси орқали амалга оширилган. Шунингдек, Санкт-Петербургдан (LED) Урганчга (UGC) ҳамда Airbusга HY9638 рейси билан амалга оширилган.

Хабарларга кўра, экипажлар парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бухоро халқаро аэропортини (BHK) муқобил қўниш маскани сифатида танлашга қарор қилган.

Урганч халқаро аэропортида кузатилган мураккаб об-ҳаво шароити — туманнинг кескин кучайиши ва кўриниш масофасининг 100 метргача пасайиши ушбу қарорга сабаб бўлган.

Айни пайтда йўловчиларга кейинги парвозлар бўйича зарур хизматлар кўрсатилаётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Centrum-Air” хусусий авиакомпанияси бир ўринга икки чипта сотганлиги аниқлангани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Uzbekistan Airways рейс ноқулай об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг