Ўзбекистон 2024 йилда Россиядан қанча қарз олгани айтилди

Жамият

image

Ўтган йили 38 та давлатнинг Россия олдидаги қарзи 33,1 миллиард долларгача ўсди, бу 1998 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда Жаҳон банки маълумотларига таяниб РИА Новости хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилда бу кўрсаткич 2,6 миллиард долларга ошиб, 33,1 миллиард долларга етган. Бу давлатларнинг Россия олдидаги қарз охирги марта 1998 йилда 38 миллиард долларни ташкил қилган.

Бангладеш ўтган йили энг катта қарз олувчи бўлди, унинг қарзи йил давомида 1,2 миллиард долларга кўпайди. Миср қарзини 815 миллион долларга, Ҳиндистон эса 799 миллион долларга оширди. Ўзбекистон қарзини 39 миллион долларга, Афғонистон 17 миллион долларга, Яман 7 миллион долларга ва Шри-Ланка 3 миллион долларга оширган.

Беларусь қарз мажбуриятларини энг кўп – 125 миллион долларга қисқартирди.

Сентябрь ойида Грузия Россия олдидаги кўп йиллик қарзини тўлиқ тўлагани хабар қилинган эди. 2024 йилнинг охирига келиб Грузиянинг умумий давлат қарзи 1,56 миллиард долларни, Россияга эса 156,9 миллион долларни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарз ҳажми 72,2 млрд долларга етганди. Шундан давлат ташқи қарзи ҳажми 36,8 млрд доллар ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 35,4 млрд долларга тенг бўлган. Қўшни Қирғизистоннинг ҳозирги давлат қарзи 8,4 миллиард долларни ташкил этади. Ушбу сумманинг 62 фоизи ёки 5,2 миллиард доллари ташқи қарздир.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Жаҳон банки Ўзбекистон қарзи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг