Ўзбекистон энг кўп қаҳвани қаердан сотиб олади?

Бу қизиқ

image

2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 697,2 минг АҚШ долларига тенг бўлган 81,4 тонна қаҳва импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Қаҳва импорти 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,8 тоннага камайган. Республика  2024 йилнинг январь-февраль ойларида 16 та давлатдан қаҳва харид қилган.

2024 йилнинг дастлабки 2 ойида Ўзбекистон энг кўп қаҳва импорт қилган давлатлар:

  • Италия – 27,8 тонна
  • Германия – 15,2 тонна
  • Польша – 8,8 тонна
  • Россия – 7,4 тонна
  • Буюк Британия – 4 тонна
  • Бразилия – 2 тонна

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Қозоғистон буғдойининг асосий харидори бўлиб қолаётгани айтилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made