Ўзбекистон энг кўп маҳсулотни қаердан сотиб олмоқда?
Жамият
−
01 Декабрь 8891 1 дақиқа
2025 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг импорти ҳажми 37,5 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,9 фоизга ўсган.
Мазкур даврда Ўзбекистон 177 та давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширган.
2025 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп маҳсулот сотиб олган давлатлар:
- Хитой – 11,5 млрд;
- Россия – 7 млрд;
- Қозоғистон – 2,7 млрд;
- Туркия – 1,5 млрд;
- Корея Республикаси – 1,4 млрд;
- Германия – 953,9 млн;
- Ҳиндистон – 941,7 млн;
- Туркманистон – 753,2 млн;
- Беларусь – 632,5 млн;
- АҚШ – 614,4 млн;
- Бошқа давлатлар – 9,6 млрд.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Ўзбекистонда жами 27,7 млрд АҚШ долларлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилгани ва унинг 28,7 фоизи Хитой улушига тўғри келиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси