Ўзбекистон Эронга ёрдам жўнатди
Жамият
−
08:15 3243 1 дақиқа
Ўзбекистон ҳукумати Эрон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
.jpg)
Озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, ун, гуруч, шакар, макарон маҳсулотлари, кунгабоқар ёғи, консервалар, шунингдек, дори-дармон ва тиббий буюмлардан иборат гуманитар юк Эрон томонига етказилган.

Инсонпарварлик юкини қабул қилиш маросимида Дарегаз шаҳри мери Мужтабо Базмара, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Хуросон-Разавий вилоятидаги ваколатхонаси раҳбари, вазир маслаҳатчиси Али Масумифар, шунингдек, Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мужтабо Рузбеҳани иштирок этган.
.jpg)
Тадбирда мутасаддилар Ўзбекистон Президентига инсонпарварлик ёрдами ва Эрон халқига кўрсатилаётган эътибор учун самимий миннатдорлик билдирган.
Ушбу ташаббус икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналарининг ёрқин ифодаси экани таъкидланган.
Live
Барчаси