Ўзбекистон – кучли брендлар юрти!
Бизнес
−
10 Март 3684 4 дақиқа
Кейинги йилларда Ўзбекистон компаниялари маҳсулотлар, маркетинг ва технологияларни ривожлантиришни фаол сармояламоқда, янги бозорларга чиқмоқда ва истеъмолчилар ишончини шакллантирмоқда. Бугунги кунда айнан брендлар бизнеснинг асосий активига ва компаниялар рақобатбардошлигининг бош омилларидан бирига айланмоқда.
Аммо компаниялар раҳбарларини ўйлантирадиган савол ўзгармай қолмоқда: бренд аслида қанчалик кучли ва бизнес учун у қандай реал қийматни яратади?
Ўсиб бораётган рақобат муҳитида бренд шунчаки ном ёки логотип бўлиб қолмаяпти – у компания келажагини белгиловчи стратегик активга айланмоқда. Айнан мана шу сабабли бугунги кунда кучли брендлар нафақат ривожланиши, балки ўз ютуқларининг профессионал эътирофига ҳам сазовор бўлиши муҳимдир.
2026 йил 16 майда Hyatt Regency Tashkent’да ўтадиган IX Brand Awards International халқаро мукофоти мана шу мақсадларга бағишланган. Мукофот брендларнинг реал ютуқларини қайд этади ва маркетинг натижаларини ўлчаб бўладиган бизнес-қийматга айлантиради.
Бозор етакчилари қатнашадиган мукофот
Brand Awards International мамлакатдаги етакчи брендлар эътирофининг анъанавий майдонига айланди. Чунончи, ўтган йилда мукофотда иқтисодиётнинг турли тармоқларидан 80 дан зиёд бренд, жумладан банклар, чакана савдо, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, технология ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг вакиллари қатнашди.
Мукофот совриндорлари сирасида машҳур брендлар мавжуд: KAPITALBANK, Click, MacCoffee, Musaffo, Octobank, 365 kun, AIKO, Bellissimo Pizza, MKBANK, Chortoq, Coca-Cola, Ermak, Dafna, KFC, Pepsi, paynet ва бошқалар.
Ушбу компанияларнинг қатнашиши Brand Awards International’нинг бозор етакчилари учун мўлжалланган, ҳақиқатан мамлакат иқтисодиётини ривожлантирувчи брендлар жамланадиган мукофот сифатидаги мақомини тасдиқлайди.
Brand Awards International – Ўзбекистон маркетинг уюшмасининг энг самарали маркетинг ютуқларига эга бўлган муваффақиятли брендлар тақдирланадиган ҳар йилги мукофотидир.
Маркетинг бизнес активига айланганда
Бугунги кунда кўплаб компаниялар бир хил масалаларга тўқнаш келади:
- Маркетинг нечоғли самарали?
- Қайси саъй-ҳаракатлар бизнеснинг ҳақиқатан ўсишини таъминлайди?
- Инвесторлар ва ҳамкорларга бренд қийматини қандай етказиш мумкин?
- Бренд аслида қанча туради?
Кўплаб брендлар муваффақиятли ривожланади, лекин уларнинг ютуқлари қайд этилмай қолиб кетади, бренднинг реал қиймати эса номаълумлигича қолади. Оқибатда бренд бизнес активи эмас, шунчаки логотип ўлароқ қабул қилинади.
Brand Awards International брендни ўлчаб бўладиган бизнес-қийматга айлантириш имконини беради.
Мукофотнинг ҳар бир қатнашчиси қуйидагиларга эга бўлади:
- Brand Awards International расмий мукофоти;
- бренднинг 2025 йилдаги ютуқларининг профессионал баҳоланиши ва қайд этилиши;
- мукофот мақомидан PR ва рекламада фойдаланиш ҳуқуқи;
- Ўзбекистон маркетинг уюшмаси талқинига кўра брендлар қиймати рейтингига киритилиш.
Мукофотда қатнашиш – бу совриннинг ўзи эмас. Бу бренд капиталига инвестиция бўлиб, у мижозлар ва ҳамкорлар ишончини кучайтиради.
Бренд қиймати – бизнес етуклигининг кўрсаткичи сифатида
Мукофотнинг ўзига хосликларидан бири бренд қийматини компаниянинг бизнес-мақсадларини инобатга олувчи профессионал услубиёт бўйича ҳисоблаб чиқиш имконияти саналади.
Бренд қиймати – бизнеснинг реал кучини акс эттирувчи ва стратегик ечимлар қабул қилишда ёрдам берувчи кўрсаткичдир.
Бутун дунёда етакчи компаниялар мунтазам равишда ўз брендларининг қийматларини чоп этиб боради, чунки улар узоқ муддатли прогнозга эга бўлади ва бу бизнеснинг барқарорлигини намоён этиб, истеъмолчилар танловига тўғридан тўғри таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон маркетинг уюшмаси бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедов қайд этганидек:
“Бугунги кунда нафақат маҳсулотлар, балки брендлар ҳам ўзаро рақобат қилмоқда. Компаниялар маркетинг, технологиялар ва сервисларни ривожлантиришга улкан ресурсларни йўналтирмоқда ва бу инвестициялар реал бизнес-қийматга айланиши лозим. Brand Awards International компанияларга ўз брендларининг кучини кўриш, ютуқларни қайд этиш ва бозорга бренд ортида тизимли фаолият ҳамда ўсиш стратегияси турганлигини кўрсатишда ёрдам беради. Айнан кучли брендлар янги Ўзбекистоннинг иқтисодиётини шакллантиради”.
Бизнес етакчиларининг эътирофи
Тақдирлаш маросими етакчи компанияларнинг раҳбарлари учрашадиган тантанали амалий банкет шаклида ўтади.
Brand Awards International бизнес етакчилари, CEO ва маркетинг-директорларини – стратегик қарорлар қабул қилиб, Ўзбекистон брендларининг келажагини шакллантирувчиларни жамлайди.
Brand Awards – бренд расмий эътирофга сазовор бўлиб, бизнеснинг тўлақонли активи ва Ўзбекистоннинг – кучли брендлар юртининг фахрига айланадиган майдондир.
Аризалар қабули бошланди
Агар брендингиз ривожланаётган, ўсaётган ва бозордаги мақоми мустаҳкамланаётган бўлса, у эътирофга лойиқдир. Аризалар қабули 2026 йил 28 мартгача давом этади.
Тафсилотлар – сайтда
Live
Барчаси