Ўзбекистон “Толибон” билан 44 млн долларлик савдо шартномаси имзолаш арафасида

Жамият

image

"Толибон" делегациясининг Ўзбекистонга уч кунлик ташрифи доирасида маҳаллий корхоналар томонидан қарийб 44 млн долларлик шартнома имзолашга келишилди. Бу ҳақда бугун, 29 апрель куни Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон келгусида Афғонистонга энг кўп талаб қилинадиган товарлар: қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тўқимачилик, чарм, электротехника маҳсулотлари ва қурилиш материаллари каби маҳсулотларни экспорт қилади.

"Шунингдек, самарали музокаралар натижасида қўшни давлатнинг 18 та етакчи компанияси вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Афғонистон Ишбилармонлар кенгашини тузишга келишиб олинди. Кенгашнинг икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга, улар учун ўзаро муносабатларнинг янги платформаларини яратишга, шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Афғонистонга экспорт қилиш ҳажмини ошириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишда ёрдам беради", дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2024 йил ҳолатига кўра, Афғонистонда доимий аҳоли сони 34,9 миллион нафарга етди. Импорт бозори 7 миллиард долларни ташкил этади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибон” Ўзбекистонга янги элчи тайинлаганди.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Толибон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made