Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ёмғир ёғиши мумкин
Бу қизиқ
−
01 Декабрь 6855 3 дақиқа
Ўзгидромет жорий йилнинг 3-6 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-4 декабрда кечаси 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, 5-6 декабрда 2-7 даража совуқ, кундузи 3 декабрда 5-10 даража илиқ, 4-6 декабрда 3-8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-4 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, 5-6 декабрда 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 3 декабрда 10-15 даража илиқ, 4-5 декабрда 6-11 даража илиқ, 6 декабрда 8-13 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 3-6 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 4-5 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3 декабрда кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 4 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 5 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ, 6 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 4-5 декабрда Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, 3 ва 6 декабрда бази жойларда 2 даража гача совуқ, кундузи 3 декабрда 13-18 даража илиқ, 4-6 декабрда кечаси 10-15 даража илиқ, 5 декабрда 8-13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 декабрда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 4-5 декабрда 0-5 даража илиқ, 6 декабрда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-4 декабрда 8-13 даража илиқ, 5-6 декабрда 6-11 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 4-6 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-4 декабрда 2 даража совуқ 3 даража илиқ, 5-6 декабрда 1-6 даража совуқ, кундузи 3 декабрда 5-10 даража илиқ, 4 декабрда 3-8 даража илиқ, 5-6 декабрда 0-5 даража бўлади.
Live
Барчаси