Ўзбекистонда 1 ойда 79 млрд сўмлик ток ўғирланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда сўнгги бир ойда 79 миллиард сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди

Қайд этилишича, инспекция томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари иштирокида сўнгги бир ойда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 283 та ҳолат аниқланган. 

Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 844 та маъмурий иш расмийлаштирилган.

Унга кўра, 11,5 млн кВт⋅соат электр энергияси (25,8 млрд сўм) ва 17,9 млн метр куб табиий газ (53,2 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида жами 79 миллиард сўм зарар қайд этилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳаво совиши сабаб энергия таъминотида техник чекловлар бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Жамшидбек Амиров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон энергия ток ўғирланди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг