Ўзбекистонда 6244 киши гиёҳвандлик воситалари сабаб қўлга олинди
3-саҳифа
−
13 Март 1795 2 дақиқа
Ўзбекистонда 2025 йил давомида гиёҳвандлик воситалари сабаб 6244 нафар киши қўлга олинган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Олий Суд маълумотларига кўра, 2025 йилда Жиноят кодексининг 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни сотиш мақсадисиз тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш va бошқа ҳаракатлар) билан 6244 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, ўтган йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 3 тонна 413 кг наркотик, психотроп va кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилган. Шундан 2 тонна наркотикларнинг контрабанда йўли билан олиб келинишига чек қўйилган. Фош этилган 15 та яширин нарколалабораториялардан жами 75 кг гиёҳвандлик воситалари va кучли таъсир қилувчи моддалар, 84 литр прекурсорлар ашёвий далил сифатида олинган.
95 та дорихоналарда таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп va кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган жами 18,4 минг дона, 166 миллион сўмлик дори воситалари ноқонуний реализация қилинганлиги аниқланиб, улар бўйича 93 та жиноий va 2 та маъмурий иш қўзғатилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда аниқланган наркожиноятлар сони бошқа мамлакатларга нисбатан кўп. Аммо қўлга олинган наркотиклар миқдори миқдори кам. Бунинг асосий сабаби сифатида республикада гиёҳвандлик воситаларининг энг кам миқдори – 1 мг миқдори ҳам жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши айтилган. Бошқа мамлакатларда эса бу миқдор 1-2 граммни ташкил этади. Унгача бўлган миқдор эса маъмурий жавобгарлик сифатида белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2025 йилда 37 нафар ҳоким ёрдамчиси коррупцияга оид жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилингани ҳақида хабар берилган эди.