Ўзбекистонда экстремизмни молиялаштириш Жиноят кодексига киритилади

Жамият

image

Ўзбекистонда жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликни халқаро стандартларга мослаштириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Президентнинг жорий йилнинг 21 апрель куни қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида сўз боради.

Қонун лойиҳасида:

  • жиноий даромадларни легаллаштириш жинояти учун белгиланган жазо чораларини қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиб равишда қайта тақсимлаш;
  • инсайдер ахборотдан фойдаланиш ёки қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш билан боғлиқ ҳолатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгилаш;
  • экстремизмни молиялаштирганлик учун жиноий жавобгарлик киритиш масалалари назарда тутилади.

Мазкур қонун лойиҳаси жорий йилнинг май ойида тайёр бўлиши зарур. Вазифа ижросини таъминлаш Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигига топширилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик учун жавобгарлик белгиланганди. Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун билан Жиноят кодексининг 244-моддасига оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик ҳамда ушбу фаолиятни молиялаштирганлик учун жавобгарликни белгиловчи ўзгартириш киритиш назарда тутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

экстремизм молиялаштириш жиноий даромад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг