Ўзбекистонда икки ойда 45 та жиноий гуруҳ фош этилди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–февраль ойларида криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида ўтказилган 6025 та махсус тезкор тадбир давомида 45 та жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Ушбу тезкор тадбирлар давомида 116 та товламачилик, 315 та ноқонуний қурол билан боғлиқ, 86 та қиморхона ташкил этиш, 40 та одам савдоси, шунингдек, 790 та ОИВ инфекциясини тарқатиш ва фоҳишахона сақлаш каби жиноят ҳолатлари аниқланган.

Шунингдек, қидирувда бўлган 533 нафар шахс ушланиб, уларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган. Январь–февраль ойларида жами 3150 та жиноят иши қўзғатилган, 2934 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, 980 нафарига нисбатан эса қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тадбир бошидан ноқонуний қурол сақлаш билан боғлиқ 315 та жиноят иши қўзғатилиб, натижада 4570 та совуқ қурол олинган. Улар орасида 50 та бита, 72 та кастет, 4004 та ўткир тиғли жисм ва 444 та бошқа турдаги қуроллар бор.

Бундан ташқари, далилий ашё сифатида 5814 дона ўқ-дори ва 3 килограмм 715 грамм портловчи модда мусодара қилинган. Ижтимоий тармоқларда криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи, ёшлар ва аҳоли орасида бузғунчи ёт ғоялар ҳамда жиноят олами қарашларини тарғиб қилган 47 та аккаунт блокланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда ўқитувчи 180 минг долларга наркотик сотаётганида қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон жиноий гуруҳ ОИВ инфекцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг